ҲАР ХИЛ СХЕМАДАГИ КРИВОШИП-ШАТУНЛИ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ КИНЕМАТИКАСИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШ

Авторы

  • Odilbek Ismailov Kimyo International University in Tashkent

Ключевые слова:

ички ёнув двигателлари, кривошип-шатунли механизм, планетар механизм, ички илашма, ташқи илашма, узатишлар сони, планетар кривошип-шатунли механизм, гипоциклоида, эпициклоида

Аннотация

Ушбу мақолада анъанавий ва планетар кривошип-шатунли механизмларнинг кинематик схемалари келтирилган. Планетар кривошип-шатунли механизмлар параметрлари ўзгаришининг шатун кривошип каллаги траекториясига таъсири таҳлил қилинган. Бунда ҳар хил параметрлар учун траекториялар қурилган ва кривошип айланиш бурчагига мос нуқталарнинг геометрик ўринлари аниқланган. Шу билан бирга, планетар кривошип-шатунли механизмларнинг ички ва ташқи илашмаси учун конструктив схемаларининг ўзига хос томонлари назарий таҳлил қилинган. Анъанавий кривошипшатунли механизм учун тирсакли вал айланиш бурчагига мос равишда поршень кўчиши, тезлиги ва тезланиши ҳисоб-китоб қилинган ва графиклари қурилган. 

Загрузки

Опубликован

2023-05-15

Как цитировать

Ismailov, O. (2023). ҲАР ХИЛ СХЕМАДАГИ КРИВОШИП-ШАТУНЛИ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ КИНЕМАТИКАСИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШ. Центрально азиатский журнал STEM, 4(1). извлечено от https://stem.kiut.uz/index.php/journal/article/view/69