КАРВОН-САРОЙЛАР ҚУРИЛИШИНИНГ АНЪАНАВИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АРХИТЕКТУРАВИЙ-ШАҲАРСОЗЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ (ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА)
Ключевые слова
Калит сўзлар: карвонсарой, тарихий ёдгорлик, шаҳарсозлик, реконструкция, мослаштириш, муҳофаза зонаси, архитектура, тарихий муҳит
Аннотация
Аннотация. Мақолада карвонсаройларнинг анъанавий меъморий ва шаҳарсозлик принциплари ҳамда уларни замонавий шаҳар муҳитига мослаштириш масалалари комплекс таҳлил қилинган. Тадқиқотда карвонсаройларнинг тарихий шаҳарлардаги ўрни, уларнинг функционал ва фазовий тузилиши, шунингдек, савдо ва маданий алмашинувдаги аҳамияти ёритилган. Муаллиф томонидан тарихий ёдгорликларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг назарий асослари кўриб чиқилган. Шунингдек, реконструкция жараёнида эски ва янги муҳит уйғунлигини таъминлаш масалалари таҳлил этилган. Карвонсаройларни замонавий функцияларга мослаштиришда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари илмий жиҳатдан асослаб берилган. Муҳофаза зоналарини ташкил этиш ва шаҳар муҳити билан уйғунлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқот натижалари карвонсаройларни замонавий шаҳар муҳитида сақлаш ва ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.